«туркий давлатлар ташкилоти» тегли мақолалар


Туркманистон қардош мамлакатларга энергоресурслар етказиб беришга тайёр — Гурбангули Бердимуҳамедов
18 март 2024, 16:50

Туркманистон қардош мамлакатларга энергоресурслар етказиб беришга тайёр — Гурбангули Бердимуҳамедов

Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов энергия ресурсларининг энг йирик ишлаб чиқарувчиларидан бири сифатида Туркманистон уларни қардош мамлакатларга етказиб беришга ва етказиб бериш ҳажмини оширишга тайёр эканини таъкидлади.

«Туркий халқларнинг овози дунё бўйлаб янада баланд, янада кучлироқ янграмоқда» — Шавкат Мирзиёев
3 ноябр 2023, 16:29

«Туркий халқларнинг овози дунё бўйлаб янада баланд, янада кучлироқ янграмоқда» — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон президенти ТДТ саммитида сўзлаган нутқида Туркий дунё хартиясини ишлаб чиқиш, Туркий тараққиёт банкини ташкил этиш бўйича ишларни фаоллаштириш, иштирокчи давлатларнинг темир йўл идоралари кенгаши ва Туркий экология форумини тузишни таклиф қилди.

«Бизга қўшнилари билан иқтисодий ҳамкорликда фаол иштирок этадиган, тинч ва барқарор Афғонистон керак» — Шавкат Мирзиёев
3 ноябр 2023, 15:18

«Бизга қўшнилари билан иқтисодий ҳамкорликда фаол иштирок этадиган, тинч ва барқарор Афғонистон керак» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти аъзоларини афғон халқига ёрдам кўрсатишни сусайтирмасликка, у ердаги ижтимоий муаммоларни ҳал этишга қаратилган механизмларни ишлаб чиқишга чақирди. «Бизга қўшнилари билан иқтисодий ҳамкорликида фаол иштирок этадиган Афғонистон керак», — деди президент.

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади
2 ноябр 2023, 09:11

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент 2−3 ноябрь кунлари Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашининг йиғилишида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади.

Ўзбекистон Туркиянинг Ҳатай вилоятида уй-жой, мактаб ва инфратузилма объектлари қуриб беради — президент
16 март 2023, 17:46

Ўзбекистон Туркиянинг Ҳатай вилоятида уй-жой, мактаб ва инфратузилма объектлари қуриб беради — президент

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдан ташқари саммитида ташкилотнинг тизимли ҳамкорлик платформаси, шунингдек, Табиий офатлар мониторинги марказини яратишни таклиф қилди. Ўзбекистон Ҳатай вилоятининг Овакент туманини қайта тиклашга ҳам ёрдамлашади.

ТДТ саммити якунлари бўйича 10 дан ортиқ ҳужжат қабул қилинди
11 ноябр 2022, 21:07

ТДТ саммити якунлари бўйича 10 дан ортиқ ҳужжат қабул қилинди

Самарқандда бўлиб ўтган ТДТ саммитида аъзо давлатлар ўртасида Савдони енгиллаштириш стратегияси тасдиқланди ва Соддалаштирилган божхона коридорлари тизимини шакллантириш тўғрисидаги битим имзоланди. Шунингдек, Туркий инвестиция фондини қисқа муддатларда ташкил этишга қарор қилинди.

«Шимолий Кипр бўйича алоҳида қарор имзоланмади» — Владимир Норов
11 ноябр 2022, 17:13

«Шимолий Кипр бўйича алоҳида қарор имзоланмади» — Владимир Норов

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ТДТ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишидаги нутқида Шимолий Кипр ташкилотга кузатувчи сифатида аъзо бўлгани ҳақида гапирди. Ўзбекистон ТИВ раҳбари Шимолий Кипрни мустақил давлат сифатида тан олиш ҳақида гап бўлиш мумкин эмаслигини таъкидлади.

Кун фотоси: ТДТга аъзо ва кузатувчи давлатлар етакчилари Регистонда дарахт экишди
11 ноябр 2022, 14:04

Кун фотоси: ТДТга аъзо ва кузатувчи давлатлар етакчилари Регистонда дарахт экишди

Туркий давлатлар ташкилоти саммитининг асосий тадбиридан сўнг, Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Венгрия ва Туркманистон етакчилари Регистон майдонида дарахт экишди. Шу куннинг ўзида Ўзбекистонда 2,5 млн туп, қолаверса, Озарбайжонда 111 минг туп дарахт экиш кўзда тутилган.

Эрдоған ва Бердимуҳамедов «Туркий дунёнинг олий ордени» билан мукофотланди
11 ноябр 2022, 12:45

Эрдоған ва Бердимуҳамедов «Туркий дунёнинг олий ордени» билан мукофотланди

Мукофотларни топшираркан, Шавкат Мирзиёев Эрдоғаннинг «туркий давлатлар мустақиллигини мустаҳкамлашдаги жонбозлиги»ни, Бердимуҳамедовнинг «ёш авлод тарбиясига катта ижобий таъсир кўрсаётган маърифий асарлари»ни қайд этиб ўтди. Марҳум адиб Чингиз Айтматов Алишер Навоий мукофоти билан тақдирланди.

Туркий давлатлар ташкилотининг Рақамлаштириш маркази ташкил этилиши мумкин
11 ноябр 2022, 12:08

Туркий давлатлар ташкилотининг Рақамлаштириш маркази ташкил этилиши мумкин

ТДТ саммитида Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ташкилотнинг Рақамлаштириш марказини ташкил этиш таклифини илгари сурди. Тузилма савдо, транспорт, сув ресурсларидан фойдаланиш, ахборот хавфсизлиги ва бошқа тармоқлар учун зарур рақамли ечимларни ишлаб чиқиш имконини беради.

Мирзиёев: «Жаҳондаги зиддиятли воқеалар туркий дунёнинг умумий хавфсизлигига ҳам таъсир ўтказаяпти»
11 ноябр 2022, 12:00

Мирзиёев: «Жаҳондаги зиддиятли воқеалар туркий дунёнинг умумий хавфсизлигига ҳам таъсир ўтказаяпти»

Ўзбекистон президенти ТДТ саммитида «сўнгги пайтларда жаҳоннинг турли нуқталаридаги зиддиятли воқеалар туркий дунёнинг умумий хавфсизлигига ҳам таъсир ўтказаяпти», дея таъкидлади. Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Афғонистон масаласи ҳеч қачон назардан четда қолмаслиги ҳам муҳимлигини эслатиб ўтди.

2023 йил — Туркий цивилизациянинг юксалиш йили бўлади
11 ноябр 2022, 11:14

2023 йил — Туркий цивилизациянинг юксалиш йили бўлади

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти саммити иштирокчиларига Ўзбекистоннинг 2023 йилни Туркий цивилизациянинг юксалиш йили, деб эълон қилиш таклифини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди. «Мен ишонаман, Туркий дунёни буюк келажак кутмоқда», — деди у.

«Янги дунё тартиби учун кураш мамлакатларимиз хавфсизлиги ва ривожланишига таҳдид солади» — Владимир Норов
10 ноябр 2022, 20:38

«Янги дунё тартиби учун кураш мамлакатларимиз хавфсизлиги ва ривожланишига таҳдид солади» — Владимир Норов

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Туркий давлатлар ташкилотини суверенитет, ҳудудий яхлитлик ва хавфсизликка таҳдидларни енгиш учун биргаликдаги имкониятларни оширишга чақирди.

Шавкат Мирзиёев Самарқандга борди
9 ноябр 2022, 14:52

Шавкат Мирзиёев Самарқандга борди

Шавкат Мирзиёев 10−11 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилоти саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига борди. Давлат раҳбари тадбир олдидан Имом Бухорий мақбараси ва Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди.

Самарқанд шаҳрига кириш йўллари 10−11 ноябрь кунлари ёпилади
4 ноябр 2022, 11:16 1

Самарқанд шаҳрига кириш йўллари 10−11 ноябрь кунлари ёпилади

Самарқанд шаҳрида 10−11 ноябрь ўтказилиши режалаштирилган Туркий давлатлар ташкилоти саммити муносабати билан шаҳарга кириш йўллари ёпилади. Бундан ташқари, ушбу кунларда Самарқанд шаҳрининг айрим кўчаларида ҳаракат вақтинчалик чекланади.

Самарқанд аэропорти саммит муносабати билан яна ёпилади
2 ноябр 2022, 08:05

Самарқанд аэропорти саммит муносабати билан яна ёпилади

Самарқанд аэропорти тўрт кун — 8−11 ноябрь кунлари ёпилади. Бу кунларда шаҳар Туркий давлатлар ташкилотининг саммитига мезбонлик қилади.

11 ноябрь куни Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти саммити бўлиб ўтади
3 октябр 2022, 15:21

11 ноябрь куни Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти саммити бўлиб ўтади

Туркий кенгаш ўрнига қайта ташкил этилган Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити 11 ноябрь куни Самарқандда бўлиб ўтади.

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Туркий давлатлар ташкилотининг бўлажак саммитини муҳокама қилди
15 сентябрь 2022, 18:09

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Туркий давлатлар ташкилотининг бўлажак саммитини муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев ШҲТда меҳмон сифатида иштирок этиш учун келган Илҳом Алиев билан учрашди. Учрашувда, жумладан, Самарқандда ўтадиган Туркий давлатлар ташкилоти саммити кун тартиби келишиб олинди.

Бухоро шаҳри — «Туркий дунёнинг ёшлар пойтахти» деб эълон қилинди
6 июн 2022, 10:57

Бухоро шаҳри — «Туркий дунёнинг ёшлар пойтахти» деб эълон қилинди

Бухорода ўтказилган Туркий давлатлар ташкилотининг IV Ёш лидерлар форуми доирасида Бухоро шаҳри 2022 йилда — «Туркий дунёнинг ёшлар пойтахти» деб эълон қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг